Тошкентда ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган сохта банкир ушланди
Иллюстратив фото
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи 38 ёшли (аёл) М.Ғ. ички ишлар органига мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра 15 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р. жабрланувчи (аёл) М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини «банк хавфсизлик хизмати ходими» сифатида таништирган. Сўнг сохта ҳавола юбориш орқали банк картаси бошқарувини қўлга киритган ҳамда унинг ҳисобида бўлган 15 млн сўмни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг