Тошкентда «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
Фото: Иллюстратив фото
2022 йил 2 август куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.
Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.
Тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг