Тошкентда МО давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Фото: ДХХ
Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ВИИ Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилган. Тадбир очилишида иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилган. Унда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари мулоқоти минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма ёндашувлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши қайд этилган.
Таъкидланишича, учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилган.
Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган.
Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақада тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солиши таъкидланган ДХХ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг