Тошкентда минтақавий форум ўз ишини бошлади
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Пойтахтимизда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокидаги минтақавий форум ўз ишини бошлади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти О. Умаров, Р. Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти, шунингдек, федерация ва ассоциациялар мутасаддилари иштирок этмоқда.
Форумни Азиз Абдуҳакимов очиб, меҳмонларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, Президентимизнинг соғлом турмуш тарзи тарғиботи, жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган эътибори хусусида батафсил маълумот берди.
Шундан сўнг форум координатори, Россия Олимпия қўмитаси Бош котиби ўринбосари, халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи
Тадбирнинг очилиш қисмида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти О. Умаров, Ўзбекистон МОҚ раҳбари Р. Шоабдураҳмонов мамлакатимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, давлатимиз томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш учун қаратилаётган эътибор, атлетларимизнинг халқаро майдонда эришаётган ютуқлари, «Тошкент — 2025» ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш учун ташланган дастлабки қадам ва бошқа бир қатор масалалар хусусида тўхталиб ўтди.
Форумда бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди. Хусусан, халқаро тоифадаги ҳакамлар ва рефериларни тайёрлашни йўлга қўйиш, замонавий спорт ва таълим методикалари, инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда мураббийлар, менежерлар, спорт таҳлилчилари ва бошқа мутахассисларни биргаликда тайёрлаш, терма жамоалар учун қўшма халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, кейин эса турли турнир ва мусобақаларни ўтказиш, спорт тиббиётини ривожлантириш, хусусан, спорт шифокорларининг малакасини ошириш бўйича тажриба алмашиш, спорт фармакологиясини ривожлантириш, спортчилар учун тақиқланмаган дори воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқариш йўналишидаги ҳамкорликни фаол ривожлантириш шулар жумласидандир.
Бу таклиф форум қатнашчилари томонидан маъқулланди ва келгусида ўзаро малакали кадрларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш бўйича дастур ишлаб чиқилиш ҳақида келишиб олинди.
Форум меҳмонлари Тошкент мазкур тадбирга илк бор мезбонлик қилаётган бўлса-да, унинг юқори савияда ташкил этилаётганини алоҳида эътироф этишди.
Форум давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг