Тошкентда «MINEX Central Asia 2025» форуми ташкил этилди
Фото: Азизбек Ташқораев/«Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонасида «Критик минерал ресурслар хавфсизлигида Марказий Осиёнинг ролини ошириш» шиори остида «MINEX Central Asia 2025» форуми ташкил этилди.
Ушбу тадбир Тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Форумнинг очилиш маросимида МИНEХ Форумининг Ижроия қўмитаси раиси Артур Поляков, Тоғ-кон ва геология вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон технологик металлар комбинати бошқарув раиси Фарҳод Абдуллаев ва бир қатор раҳбарлар сўзга чиқиб, форумни тантанали тарзда очиб беришди.

Шундан сўнг, ижроия қўмитаси раиси томонидан форум ташаббускорлари бўлган Ўзбекистон тоғ-кон ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинатига ташаккурномалар тақдим этилди.

Тадбирнинг асосий мавзуларидан бири «Ўзбекистоннинг критик минераллар таъминотидаги глобал етакчилигини мустаҳкамлаш» бўлди. Унда Ўзбекистон технологик металлар комбинати масъуллари томонидан ТМКнинг қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялашдаги роли ва бу орқали самарадорликка эришиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, форумда минтақавий ҳамкорлик, инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш ва маҳаллий миқёсда қўшилган қиймат яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоиз, «MINEX Central Asia 2025»да АҚШ, Европа Иттифоқи, Франция, Австрия, Бельгия, Япония, Хитой, Корея, Туркия, Россия, Канада каби 21 та мамлакатдан келган 200 дан ортиқ дипломатик миссиялар, халқаро компания вакиллари, халқаро инвесторлар, ишбилармонлар, геология соҳасининг нуфузли экспертлари иштирок этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг