Тошкентда машҳур брендлар остида кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади

Янгийўл туманида «ZARA» ва «COLUMBIA» бренди остида текстиль-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда, туман масъуллари умумий қиймати 25 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали, 2 та босқичдан иборат текстиль-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан Туркия давлатининг «MEDEX TEXTILE» корхонаси раҳбари Явуз Орхан билан учрашди.
Дастлаб, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ишларини амалга ошириш лойиҳасини йўлга қўйишга келишиб олинди. 2-босқичда тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш борасидаги инвесторларнинг таклифлари муҳокама қилинди.
— Мазкур лойиҳалар доирасида 500 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда йилиги 20-30 млн.доллар миқдорида экспортни амалга ошириш назарда тутилган дейди, турклар.
Айтиш мумкин, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида туманда умумий қиймати 48,3 млн. доллари миқдорида 36 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1782 та янги иш ўринлари ташкил этилган.
Ушбу лойиҳаларнинг асосий қисми саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг