Тошкентда «Malibu» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди

21:05 06 Апрель 2025 Жамият
176 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида юқори тезликда ҳаракатланган «Malibu-2» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда ЙҲХБ.

Қайд этилишича, ҳодиса Миробод тумани Нукус—А.Қаҳҳор кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи «Malibu-2» русумли автомобиль давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб, махсус антенна ва «сирена» мосламасини ўрнатиб, юқори тезликда ҳаракатланган. У бу орқали ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган.

Бундан ташқари, бир неча маротаба ЙПХ ходимларининг тўхташ ишораларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган ва улардан бирини автомобилда туртиб юборган. Шундан сўнг Нукус кўчаси бўйлаб «капот» устида судраб кетган. Оқибатда тан жароҳати олган ЙПХ ходимига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?