Тошкентда «Lacetti»нинг ёритиш чироғи устунига урилиши оқибатида икки киши вафот этди

08:52 11 Октябр 2021 Жамият
538 0

Тошкентнинг Яккасарой туманида «Lacetti» ЙТҲга учраб, ёнғин чиқди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълумот берди.

Маълумотларга кўра, автоҳалокат 10 октябрь куни соат 21:00'ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида юз берган. 19 ёшли ҳайдовчи Ш.Н. «Lacetti»да ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Анжир» ресторани рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган.

Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Ш.Н. ва бир нафар йўловчи вафот этган. Яна 2 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?