Тошкентда «Lacetti» ва скутер тўқнашди

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳрида «Lacetti» ва скутер ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат 01:10 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ-Қатортол кўчалари кесишмасида содир бўлган. Унда ҳайдовчи 1971 йилда туғилган Д.Ж. бошқарувидаги «Lacetti» русумли транспорт воситаси ва 2004 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги скутер транспорт воситалари тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида скутер транспорт воситасининг ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг