Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган кўп қаватли бинодаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 7 апрель куни соат 14:31 да Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:35 да етиб бориб, ёнғинни соат 14:49 да тўлиқ ўчирган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг