Тошкентда Халқаро йога кунига бағишланган тадбирлар ўтказилади
21 июнь – Халқаро йога куни. Ушбу сана якшанба, яъни 20 июнь куни пойтахтимиз Тошкентда ҳам кенг нишонланади. Халқаро йога кунига бағишланган фестиваль бу сафар Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Эко-паркда бўлиб ўтади.
Бу йилги байрам ўтган йиллардагидек ҳинд маданият марказининг маҳорат дарслари билан чекланиб қолмайди. Шу куни соат 7:00дан 17:00гача Эко-паркда турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Фестиваль доирасида халқаро йога усталарининг маърузалари ва амалий машғулотлар бўлиб ўтади. Шунингдек, Art of Leaving нафас олиш амалиёти бўйича мастер-класс ўтказилади ва мусиқий медитация ташкил этилади.
Бунга параллель равишда, психология ва ўзини ривожлантириш бўйича профессионал тренерлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
Фестивалда иштирок этиш учун http://t.me/yoga_festival_bot телеграм ботидан фойдаланиб рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Йога федерацияси ўтган йили ташкил этилган эди. Янги ташкил этилган федерациянинг раиси этиб Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сайланган.
Маълумот учун: Халқаро йога куни 2015 йилдан бери нишонланади. Бу байрамга йоганинг Ватани Ҳиндистонда асос солинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг