Тошкентда ЙТҲ оқибатида 5,7 мингдан ортиқ хонадон газсиз қолди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида икки машина иштирокида ЙТҲ табиий газ таъминотида узилиш келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 июль куни соат 2:15да рўй берган ЙТҲ оқибатида Яшнобод тумани Гўзал маҳалласидаги ўрта босимли газ қувурига шикаст етган. Бунинг оқибатида Яшнобод туманидаги 5 700 дан ортиқ хонадон газсиз қолган.
Қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти авария бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилган:
- «Гўзал» МФЙдаги 70 та хонадон;
- «Олмос» МФЙ ҳудудида жойлашган 58 та кўп қаватли уйдаги 2436 та хонадон;
- «Қалқон» МФЙ ҳудудида жойлашган 40 та кўп қаватли уйдаги 3200 та хонадон.
Шунингдек, 10 улгуржи истеъмолчига ҳам табиий газ етказиб бериш тўхтатилган.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг