Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди

09:20 20 Февраль 2025 Жамият
158 0

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўловчи автобус ёниб кетди. Пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳодиса бугун, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида содир бўлган. Шаҳар ФВБга келиб тушган хабар бўйича ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга соат 07:45 да етиб бориб, 07:50 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?