Тошкентда Италия университетининг филиали ташкил этилди

11:46 25 Ноябрь 2021 Жамият
856 0

«Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Фармонга мувофиқ, пойтахтимизда Италиянинг Пиза университетининг филиали ташкил этилди.

Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борилади ҳамда уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

Филиалда ўқитиш 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб кундузги бўлимда ўзбек, инглиз ва рус тилларида шартнома асосида олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?