Тошкентда инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирадиган музқаймоқ сотилаётгани маълум бўлди
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан республикамизда сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишини олдини олиш мақсадида Агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган Туркия давлати “OERO TRADING LTD” корхонасида ишлаб чиқарилган “RS NOGGER 44% - Печенье бўлган ўсимлик мойи асосидаги шоколадли музқаймоқ (28%), ўсимлик мойи асосидаги карамеллик музқаймоқ (28%) маҳсулоти «Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига жавоб бермайди.
Маҳсулот таркибида саломатлик учун жиддий хавфга эга бўлган (ҳар хил пропорцияда кокос, пальма, пахта, кунгабоқар) ўсимлик мойлари борлиги аниқланган.
RS NOGGER 44% - Печенье бўлган ўсимлик мойи асосидаги шоколадли музқаймоқ, ўсимлик мойи асосидаги карамеллик музқаймоқ (28%) маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг