Тошкентда ИИБ ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс ушланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББнинг раҳбар ходимларидан бирига жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 50 минг доллар таклиф қилган жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ижтимоий тармоқларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш, шунингдек, хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш фаолиятини амалга ошириб келган бир нечта шахслардан ташкил топган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Аниқланишича, қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзолари хорижий онлайн қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, қимор ўйинлари орқали олинган маблағларни турли криптовалюта платформалари орқали ўтказган ва легаллаштирган. Улардан тўрт дона мобил телефон ва пул ювиш учун фойдаланилган 21 дона банк карталари, шунингдек, бир дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.
Шундан сўнг, ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов бўлимига топширилган. Мазкур ҳолат бўйича олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи шахслардан бири ишни «ёпди-ёпди» қилиш эвазига пойтахт ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул раҳбарларидан бирига 50 минг доллари миқдорида пора таклиф қилган.
Бироқ ички ишлар ходими ҳолат бўйича раҳбариятга билдирги орқали мурожаат қилган. Унинг билдиргиси асосида ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида гумонланувчи ИИО масъул раҳбарининг хизмат хонасига кириб, пора тариқасида 50 минг долларни берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган ва бу жараён холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган, тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг