Тошкентда Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди
Фото: "Халқ сўзи"
Марказий Осиё халқаро институтида Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган “Ҳайдар Алиевнинг Ўзбекистон — Озарбайжон ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуман Марказий Осиё халқаро институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Озарбайжон элчихонаси қошидаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази томонидан ташкил этилди.
Унда икки давлат парламентлари аъзолари, дипломатик ва илмий доира вакиллари, “Ўзбекистон — Озарбайжон” дўстлик жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, икки мамлакат нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.
Ушбу анжумандан кўзланган мақсад озарбайжон халқининг уммумиллий етакчиси Ҳайдар Aлиев фаолияти билан боғлиқ муҳим тарихий воқеаларни чуқур ўрганиш, шунингдек унинг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида фикр алмашишдан иборат.
Анжуманда қайд этилганидек, қардошлик ришталари пойдевори Ҳайдар Алиев ва Шароф Рашидов томонидан собиқ совет тизими даврида қўйилган эди. Шундан сўнг, мустақиллик даврида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саъй-ҳаракатлари билан ўзбек-озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди ҳамда икки томонлама маданий, ижтимоий-иқтисодий алоқалар юксалди.
Форум давомида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши, Ўзбекистон ва Озарбайжон дуч келаётган замонавий таҳдид, муаммоларга баҳо берилди, шунингдек икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги ғоя ва лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг