Тошкентда фуқарони Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

08:17 05 Май 2022 Жамият
606 0

Фото: Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, “T.F.» МЧЖ раҳбари Ш.Ф. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Швеция давлатига юбориш ва ишга киритиб қўйиш масаласини 4 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер