Тошкентда фуқаро автокредитга олинган «L9»ни нақдга пуллаб юборди

19:42 06 Ноябрь 2024 Жамият
208 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент шаҳрида автокредит эвазига харид қилинган автомашинани сотиб юбориш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Э.М. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Ш.Ю. автокредит эвазига сотиб олган «Lixiang Lрусумли машинани гаровга тақдим этмасдан фуқаро А.А.га нақд пулга сотиб юбориб, банк манфаатларига 585,2 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер