Тошкентда электромобиль ёниб кетди

Фото: ФВВ
Тошкент шаҳрида қувватланаётган электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 апрель куни соат 07:30 да Чилонзор тумани Фурқат кўчасида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:35 да етиб бориб, ёнғин соат 08:28 да ўчирилди. Аниқланишича, ёнғин электромобилнинг аккумулятор қисмида келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, барча электромобилларнинг батареялари ўзида жуда катта миқдорда энергияни сақлаши сабабли, халқаро тажрибага мувофиқ ёнғин чиққан аккумулятор ичидаги электр қуввати тўлиқ тугагунга қадар аккумуляторни совитиш ишлари амалга оширилади, шу сабабли ёнғинни ўчириш усули бошқа оддий ёнилғида юрувчи автомобиллардан фарқ қилади», дейилади ФВВ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг