Тошкентда Девис кубогининг беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди

14:36 02 Февраль 2023 Спорт
308 0

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Девис кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси Бош котиби Ирода Тўлаганова ва халқаро теннис федерациясидан ташриф буюрган экспертлар иштирок этишди.

Анжуман давомида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. Аҳамиятлиси, бўлажак учрашувда тажрибали Денис Истомин қатнашмаслиги маълум қилинди. Қуръа натижасига кўра, жуфтликлар қуйидагича шаклланди:

3 февраль:

Сергей Фомин – Маккензи Макдоналд

Ҳумоюн Султонов – Томми Паул

4 февраль:

Санжар Файзиев / Сергей Фомин – Остин Крайчек / Ражив Рам

Сергей Фомин – Томми Паул

Ҳумоюн Султонов – Маккензи Макдоналд

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?