Тошкентда бўлиб ўтган халқаро онлайн илмий-амалий конференция дунё олимларини бирлаштирди
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 10 июнь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Маданиятлараро ва туризм кафедраси ташаббуси билан Анқара Ҳожи Байрам Вали университети, Н.А.Добролюбов номидаги Нижний Новгород лингвистика университети билан ҳамкорликда «Маданиятлараро мулоқот ва туризм» мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда туризм ва таълим масалалари, уларнинг ўзаро таъсир ва ривожланиш истиқболлари, глобаллашув шароитида халқаро туризм тизимидаги маданиятлараро алоқалар масалалари кўриб чиқилди.
Анжуманни ТошДЎТАУ ректори, профессор Ш.Сирожиддинов очиб берди. Шундан сўнг университет Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Н. Нормуродова ҳам сўзга чиқди. Шунингдек, Нижний Новгород лингвистика университети профессори С.Колобова, Вашингтон университети профессори Н.Аклес, Анқара Ҳожи байрам Вали университети профессори А.Акалинлар маъруза қилишди.
Маълумки, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланишида туризмнинг ўрни беқиёсдир. Мазкур анжуманда зиёрат туризмини бошқаришнинг халқаро тажрибалари ўрганилди. Мазкур конференцияда қайд этилган муаммолар, Ўзбекистоннинг дунёдаги ижобий имижини яққол намоён этиш, маданиятлар алмашинуви жараёнида ўзбек миллий қадриятларнинг жозибасини кўрсатиш сингари кўплаб масалаларнинг илмий-амалий ечимлари таҳлил қилинди. Конференция кенг қамровлилиги билан барча кузатувчиларга фойдали бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг