Тошкентда бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетди

14:57 04 Апрель 2025 Жамият
87 0

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган BYD ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 3 апрель куни соат 23:45 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида юз берган. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган, тўқнашув оқибатида транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

ЙҲХБга кўра, аланга туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса туфайли жароҳат олган ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?