Тошкентда байрам муносабати билан айрим кўчалар ёпилади
Фото: «Gazeta.uz»
Тошкент шаҳрида Янгил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Сергели ва Бектемир туманларидаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда ушбу туманлар ҳокимликлари хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 декабрдан Сергели туманидаги гастрономик туризм кўчасида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
• Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
• Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.

Билдирилишича, чеклов муддати ярим ой, яъни 2026 йилнинг 10 январига қадар давом этади.
Шунингдек, 25 декабрдан бошлаб Бектемир тумани Чирчиқбўйи кўчасининг маълум қисмида, «Coca-Cola Garden» боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Туман ҳокимлиги хабарида чеклов қачонгача амал қилиши келтирилмаган.

Шу муносабат билан, юқоридаги хариталарда кўрсатилган йўналишлардан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган ва ҳаракатни олдиндан режалаштириш тавсия этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг