Тошкентда «автотеррорист» уриб кетган пиёда ҳалок бўлди

18:38 05 Май 2025 Жамият
220 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 май куни соат 17:40 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасида содир бўлган. Ўша куни 21 ёшли А.А. «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ у ўша ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», деб ёзади шаҳар ЙҲХБ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Дамас» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши томондан келаётган «Nexia-3»га бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?