Акбар Жўраев жаҳон рекорди ўрнатди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Норвегиянинг Форде шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тарихий ютуққа эришди — у учта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини янгилади. Бу ғалаба унинг фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионлиги бўлди.
110 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашган Жўраев даст кўтаришда 196 кг натижа билан жаҳон рекорди ўрнатди. Силтаб кўтаришда эса 232 кг кўтариб, умумий ҳисобда 428 кг натижа билан мутлақ ғолиб деб топилди.
“Бу медаллар — нафақат шахсий ғалаба, балки юртимиз спортчилари учун янги тарих. Ҳар бир кўтарилган килограмм ортида юзлаб соатлик меҳнат ва ишонч бор,” — деди мусобақадан сўнг Акбар Жўраев.
Жўраев сўнгги уринишда 245 кг силтаб кўтаришга буюртма берган, аммо штангани кўтара олмаган. Агар бу амалга ошганида, у барча йўналишларда жаҳон рекордчисига айланар эди.
Шу билан бирга, мазкур вазн тоифасида иштирок этган яна бир ўзбекистонлик спортчи Руслан Нуриддинов ҳам муваффақиятли қатнашди. У даст кўтаришда 186 кг натижа билан тўртинчи, силтаб кўтаришда 228 кг натижа билан учинчи бўлиб, иккита бронза медалини қўлга киритди.
Акбар Жўраев бундан аввал 2021 йил Тошкентда ва 2023 йил Ар-Риёдда ўтказилган жаҳон чемпионатларида ҳам ғолиб чиққанди. Унинг навбатдаги триумфи Ўзбекистон оғир атлетика мактаби нуфузини янада оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг