Андижонда «Damas» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди

Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Damas» ва «Nexia-3» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 5 май куни соат 15:10 ларда Хўжаобод тумани «Хидирша» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-146 автомобиль йўлининг 4 километрида содир бўлган. Унда 29 ёшли Қ.Ж. «Damas» русумли автомашинани «Андижон — Булоқбоши» йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб ухлаб қолган ва руль бошқарувини йўқотиб қарама-қарши томонга ўтиб кетган.
Шундан сўнг ўз йўналишида келаётган «Nexia-3» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Қайд этилишича, ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ, бироқ автомашиналар техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг