Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
«Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Мазкур фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб 2026–2027 йилларда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан 4 триллион сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан Компания томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:
- тадбиркорларни «чемпион» тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;
- кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 миллион сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:
- ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;
- камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган тадбиркорларининг 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.
Шунингдек, мазкур фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан Компания томонидан қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгиланган, жумладан:
- йирик тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
- ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;
- аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1,5 бараваргача оширган ҳолда;
- 2026 йил 1 январдан олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорларга ажратилган кредитларнинг мос равишда 1,5 миллиард сўмгача ва 5 миллиард сўмгача бўлган қисмини Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкасигача қайта молиялаштириш орқали компенсация тақдим этилади.
Бунда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари тадбиркорларда банд бўлган ходимларнинг камида 5 нафарини ташкил қилганда 2 фоизгача, 10 нафарини ташкил қилганда 4 фоизгача, 20 нафарини ташкил қилганда 6 фоизгача миқдорда қайта молиялаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг