Андижонда ҳоким ўринбосари 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбир давомида пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳоким ўринбосари туман ҳудудидан ўтган йўл бўйидаги 400 метрлик зовурни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали ҳосил бўладиган 60 сотих ер майдонида 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиб беришни ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимдаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бу хизматлари учун у фуқародан 15 минг доллар пора талаб қилган.
Манбаларга кўра, у келишилган пулнинг 200 долларини олдиндан олган, қолган 14 800 долларни олаётган вақтда эса ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг