Тошкентда 56,5 миллион сўмлик электрон тамаки сотаётган шахс қўлга олинди

09:37 18 Ноябрь 2025 Жамият
212 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар М.О., П.Ғ. ва А.Ю. «К.» МЧЖ дўконида фуқаро С.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 249 дона электрон тамаки маҳсулотини 56,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу савдо дўконидан яна 50 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер