Тошкентда 40 ёшли эркак гул дўконида сотувчи қизни калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир эркак гул дўконида сотувчи аёлни бўғиб, вазиятга аралашган бошқа эркакларни дўппослагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 23 июнь куни 19:30 ларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Ўша куни 1984 йилда туғилган Х.А. тумандаги гул дўконларидан бирида 21 ёшли сотувчи Х.Т. (қиз) билан ўзаро жанжаллашган.
Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И.лар вазиятга аралашиб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.А. безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни ҳам уриб тан жароҳати етказган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг