Тошкентда 35 млрд сўмлик нарколаборатория фош этилди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида 35 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи моддаларни ишлаб чиқарган нарколаборатория аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда кучли таъсир қилувчи моддаларни «закладка» усулида тарқатиш билан шуғулланувчи йирик уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари жиноят устида қўлга олинган.
Дастлаб Учтепа туманида уларнинг икки нафари тўхтатилиб, автомашинаси текширилганида 353 дона «Прегабалин» ва 25 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси қўлга олинган.
Ушбу шахслар вақтинча яшаб келаётган Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, 50 кг «Прегабалин» ва 1200 дона қадоқланган «Прегабалин», 2 кг ва 400 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи моддалар, 2 литр хомашёлар, 112 000 дона қадоқлаш учун флакон ва капсулалар ва бошқа зарурий ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг