Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги машинадан ўзини ташлади
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб, ундан сакрагани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 7 июль куни тахминан соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган. 24 ёшли Х.А. (йигит) «Nexia» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 19 ёшли Б.Ж. (қиз) билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган. Сўнг фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўлнинг қатнов қисмига сакраган.
Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, Б.Ж.га «пешона ва чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси» ташхиси қўйилган.
ИИББга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг