Тошкентда 10 ёшли ўғлини тиланчиликка чиқарган эркак қамалди

16:55 27 Сентябр 2024 Жамият
319 0

Кадр: Telegram

Тошкент шаҳар Сергели туманида 10 ёшли ўғлини тиланчилик қилиш учун чиқарган эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, эркак ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик қилиш учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Кадр: Telegram

«Ўғлим тиланчилик қилган, кўрмай қолибман. Ҳолат бошқа такрорланмайди», дейди ота.

Қайд этилишича, ушбу шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер