Тошкент вилоятида «Жигули» ва «Нива» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Ижтимоий тармоқларда «Жигули» ва «Нива» русумли автомашиналар тўқнашгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса кеча, 15 октябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Найман МФЙ ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлида содир бўлган.
Йўлининг 16-километрида 1989 йилда туғилган М.З. «Ваз 2101» русумли транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофор чироқларига амал қилмасдан қарама-қарши йўналишга чиққан ҳолда ҳаракатланган. Бу вақтда мазкур йўлга қўшилиш мақсадида ички кўчадан чиқиб келган Қ.Қ. (1987 йилда туғилган) бошқарувидаги «Нива» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида «Ваз 2101» русумли автомобиль йўловчиси А.З. (2009 туғилган) енгил тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.
Манбага кўра, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зангиота туманидаги Найман маҳалласи аҳолиси икки йилдан бери масъулларга мурожаат қилиб, ҳайдовчилар 7-мактаб ёнидаги светофорнинг қизил чироғига ҳам эътибор бермаслигини, бу ўқувчилар ва шу йўлдан ўтиб-қайтувчи фуқаролар ҳаётига хавф солишини айтмоқда.
«Нива»да яшил чироқда чиқишимга қарамасдан, қарама-қарши йўналишдан чиқиб келган «Жигули» менга келиб урилди. Агар шу ерда болалар бўлганда нима бўларди?», дейди мурожаатчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг