Тошкент вилоятида янги масжид фойдаланишга топширилди
Халқимизнинг азалий қадриятлари тимсоли бўлган Наврўз умумхалқ байрами арафасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги Қаҳрамон маҳалласи янада файзли ҳудудга айланди.
Бу ерда Муборак Рамазон туҳфаси сифатида қад ростлаган янги жомъе масжид биноси фойдаланишга топширилди. Эътиборли жиҳати шундаки, унга Унинг имом ал-Бухорий номи берилди.
Мазкур объектнинг очилишига бағишланган тадбирда диний уламолар, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
— Шукрлар бўлсинки, қишлоғимиз аҳолиси ҳамда ҳимматли кишилар ғайрати билан бу йилги Рамазон ойи ибодатлари янги, замонавий лойиҳа асосида қад ростлаган жомъе масжидида ўқиладиган бўлди, — дейди ушбу масжид имом-хатиби Бобур Аҳмуродов. — Мамлакатимизда фуқароларимизнинг эмин-эркин ибодат қилиши учун яратилаётган шароитлар кўлами йилдан-йилга ортмоқда.
Таъкидлаш жоизки, таъмирталаб ҳолатдаги эски бино ўрнида қурилган муҳташам ва барча қулайликка эга ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 900 нафар киши ибодат қилиш имкониятига эга.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг