Тошкент вилоятида қарийб 5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар аниқланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 4 миллиард 800 миллион сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш мақсадида олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, назорат тадбири давомида 33 ёшли фуқаро М.И. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида гумонланиб текширилган. Унинг ёнида бўлган автомобиль эҳтиёт қисми (редуктор) кўздан кечирилганда, эҳтиёт қисм ичига жойлаштирилган 12 та ўрамдаги, («қора бозор»даги тахминий нархи 4 миллиард 800 миллион сўмга тенг) бўлган, экспертиза хулосасига кўра, 6 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.
Ушланган шахснинг яшаш хонадони текширилганида, синтетик воситаларни кичик миқдорга ажратиб, қадоқлаш ва тарқатиш учун керакли воситалар борлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки суриштирувга кўра, унга ушбу синтетик гиёҳвандлик воситалари тегишли Telegram-бот ёрдамида Қирғизистондан водий вилоятлари орқали етказиб берилгани аниқланган. Ҳозирда ушбу синтетик гиёҳвандлик воситаларининг манбасини аниқлаш бўйича тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг