Тошкент вилоятида ноқонуний нарколаборатория фош этилди

Божхона қўмитаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичидаги, Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 грамм этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.
Ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиси кўздан кечирилганида марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани фош бўлди. Дала ҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга ўтказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг