Тошкент вилоятида келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди

16:45 16 Декабрь 2024 Жамият
208 0

Ижтимоий тармоқларда тўйи бўлган кунининг эртасига эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Халқ сўзи» мухбири ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни Пискент тумани, «Бирлик» МФЙда 29 ёшли Р.Д. ва унинг қонуний никоҳдан утмасдан яшаб келган 27 ёшли аёли А.С. вафот этган.

Аниқлик киритилишича, воқеа бўйича терговга қадар текширув ҳаракати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, шахсларнинг вафоти номаълум модда билан заҳарланиш, ички аъзоларнинг веноз (тўлақонли), мия ва ўпка шишиши аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?