Тошкент вилоятида алкоголни реклама қилган корхонага чора кўрилди

Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Lutfilla fayz» МЧЖ спиртли ичимликлар рекламасини жойлаштирилгани учун молиявий жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчиликка мослиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Бунинг натижасида, Тошкент вилоятида фаолият олиб борувчи «Lutfilla fayz» МЧЖ томонидан алкоголь воситалари рекламасини қўйиш ҳолатлари аниқланди ва Махсус комиссия томонидан корхонага нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
«Қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди», дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан, ҳар қандай қувватдаги алкоголь маҳсулотларининг рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Косон туманида катта миқдорда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг