Тошкент вилоятида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган «Майнинг ферма» фош этилди

13:48 11 Май 2024 Жамият
497 0

Тошкент вилояти Қибрай туманида 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган «майнинг ферма» фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва «Ўзенергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида тезкор қидирув тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Қибрай тумани, Тараққий МФЙдаги хонадонда яшовчи И.Б. ва бошқалар тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда «Avalon» русумли майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 733,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер