Тошкент вилоятида 5 та автомобиль иштирокида автоҳалокат содир бўлди
Тошкент вилоятида 5 та автомобиль иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
2021 йил 9 декабрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўлининг 36-километрида, туманли об-ҳаво шароитида, йўлнинг кўриниш масофаси камлиги сабабли бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланиб келаётган «Damas», «Nexia», «Spark», «Nexia-3» русумли автомобиллар ҳамда «Isuzu» русумли автобус иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳодиса жойида суриштирув олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг