Тошкент вилоятида 41 ёшли эркак 4 ёшли қизни зўрлади

15:28 03 Октябр 2024 Жамият
434 0

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 4 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Халқ сўзи»га тасдиқлади.

Маълум бўлишича, 1983 йилда туғилган эркак 2020 йилда туғилган қизга жинсий тажовуз қилган. Манбалар, қизча ҳозирда шифохонада эканини ёзмоқда.

Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119- (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 273-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер