Тошкент вилоятида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида Gentra, Damas ва Chery русумли автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 31 май куни соат тахминан 17:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А373 “М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали – Ўш” автомобиль йўлининг 165-километрида содир бўлган.
1964 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги “Damas” русумли транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган вақтида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар – 1977 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги “Gentra” ва 1987 йилда туғилган Ю.Д. бошқарувидаги “Chery” русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙҲХБга кўра, ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг