Тошкент вилоятида 0,5 кг гашиш олиб кетаётган автомашина тўхтатиб қолинди

08:57 05 Февраль 2025 Жамият
163 0

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, пост орқали фуқаро бошқарувида ҳаракатланган автомашина божхона кўригидан ўтказилганида орқа эшик ички қопламасида хуфиёна яшириб жойлаштирилган, 1 дона зарли қоғоз ўрамида 529 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси фош этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқарма тақдим этган рақамларга кўра, 2024 йилнинг ўтган давр мобайнида 78 та ҳолатда 75 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?