Тошкент вилояти мактаб ўқувчиларига Қизил китоблар топширилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 42-умумтаълим мактабига 100 дона Қизил китоб топширилди.
Маълумот учун, бу Қизил китоблар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун қайта нашр этилган.
Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи мамлакатлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларидан иборат делегация БМТТД ва ЙХҲТ лойиҳалари, шунингдек, собиқ уран конларини рекултивация қилиш ишлари билан танишиш мақсадида Ангренга ташриф буюрганди. Ташриф доирасида Экология вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида 42-умумтаълим мактабида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Республикамиз умумтаълим мактабларида тарқатилаётган Қизил китобларнинг тиражи жами 40 минг нусхани ташкил этади. Хусусан, айни пайтда Хоразм вилоятида 2000, Сирдарё вилоятида 1250, Жиззах вилоятида 205, Навоий вилоятида 1400, Қашқадарё вилоятида 4000 ва Тошкент вилоятида 100 та китоблар мактаб ўқувчиларига етказиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг