Тошкент ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

16:06 09 Январь 2025 Жамият
227 0

Жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Экопартия ва Экология вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда Тошкент ва вилоят марказларида айрим йўналишлардаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин.

Президентнинг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб қуйида кўрсатилган манзилларда:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;

тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;

самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;

қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;

хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари фаолиятини ташкил этишни тақиқлаш режа қилиняпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?