Тошкент ва Қашқадарёда психофаол дорилар савдосига чек қўйилди

20:01 18 Август 2025 Жамият
212 0

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.T.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 50 дона “Омнадрен 250” дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Сергели туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ё.И. ва бошқалар фуқаро А.А.га 14 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.F.M.” МЧЖ дорихонаси масъул шахслари дорихонада хорижда ишлаб чиқарилган 50 дона таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд “Габапентин-С3” номли дори воситасини тегишли лицензия олмасдан сотувга қўйганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер