Тошкент ва Фарғонада Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишга уринганлар аниқланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри ва Қўқон шаҳрида «Ҳаж-2024» зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, унга Саудия Арабистонига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб беришни айтган. У зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси ходими Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 5,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Яна бир сайёҳлик фирмаси бошқарувчиси ва унинг ходими ҳам Яшнобод туманида яшовчи фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, жорий «Ҳаж-2024» мавсумида Саудия подшоҳлигига сафарга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари талаб қилган ва у 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг иш бошқарувчиси 2 нафар фуқарони Ҳаж амалларини бажариши учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, бошқа сайёҳлик фирмаси ходими маҳаллий фуқарони Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
«Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилди хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг