Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
Фото: ССВ матбуот хизмати
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали, 300 ўринга мўлжалланган давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ташкил этилди.
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 42-а уй манзилида жойлашган Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт марказининг собиқ бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилади.
Қуйидагилар марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
— болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ёрдам кўрсатиш;
— болаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш;
— туман тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
— Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
— тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
— тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш.
Белгиланишича:
— Марказ Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник ва 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
— Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Қушбеги мавзеси 26-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохонасининг бино-иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент давлат стоматология институтига;
— Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Марказ-27, Боғ кўчаси 20-уйда жойлашган Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонасининг бино- иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг